48026

Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори пора билан қўлга олинди

Ўзбекистон 2 октябрь 11:18 736

Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори в.б. Жўраев Нодиржон 150 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу хақида Uznews хабар бермоқда.

2018 йил 28 сентябрь куни Ромитан туманидаги Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Жўраев Нодиржон Баҳодирович эгаллаб турган мавқеидан фойдаланиб, 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Г.Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасида ишга қабул қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан 150 АҚШ долларини талаб қилиб, кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.Жўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш