48015

Самарқандда юк машинасидаги 10 тонна пахта ёниб кетди

Ўзбекистон 2 октябрь 10:28 708

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни тунги соат 1 :15 да М-37 халқаро автомагистрал йўлининг 107-километрида, аниқроқ қилиб айтганда, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани «Саловат» маҳалла фуқаролар йиғини Саловат қишлоғи ҳудудида жуда катта ва аянчли кўринишдаги ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Жамият ва Қонун» газетасига асосланиб Дарё хабар бермоқда.

«Пахтадан саралаб олинган 50 той қимматбаҳо саноат хом­ашёси белгиланган манзилга етиб бормасдан ёниб, кул бўлди», — дейилади хабарда.

— Халқимизда «ўт балосидан, сув балосидан худо асрасин» деган гап бор, – дейди ўзини Нарпай туман Ёнғин хавфсизлиги инспекториман деб таништирган Бекзод Носиров. — Жиззах текстиль корхонасидан қўшни Туркманистон Республикаси орқали хорижга экспорт учун жўнатилаётган пахта толаси юкланган, магистралда ҳаракатланаётган давлат рақами 70/654 WАА бўлган юк автомашинасининг юкхонасида содир бўлган ёнғин бўйича бизга воқеа жо­йидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан хабар келиб тушди. Ёнғинни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Лекин, кучли ёнғин сабаб 50 той пахта хом ашёсининг ҳар бир тойи, тахминан, 200 килограмм­дан келганида, жами 10 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси бир зумда сифатсиз маҳсулотга айланди -қолди. Бу, албатта, аянчли ҳолат.

Изоҳ билдириш