47904

Ёшлар телеканалига янги директор тайинланди

Ўзбекистон 25 сентябрь 15:21 482

Нозимжон Мўминов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Yoshlar телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.

Нозимжон Мўминов бунга қадар Yoshlar телерадиоканали АЖ директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Нозимжон Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Yoshlar телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров O’zbekiston 24 телеканалига директор этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш