47902

Ўзбекистонда 2019 йилнинг июлидан барча такси ва автобусларда видеорегистраторлар бўлиши керак

Ўзбекистон 25 сентябрь 15:15 514

2019 йилнинг 1 июлидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади. Бу «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot. Бу хақида Дарё хабар бермоқда.

Унда айтилишича, видеорегистраторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ниҳоясига етган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан видеорегистраторларни ички бозорга етказиб бериш имконияти мавжуд.

Бу вақтгача марказлаштирилган тизимга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ушбу тизимни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади.

Аввалроқ, ушбу қарорга мувофиқ, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (9215 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш