47891

Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда сунъий йўлдош яратмоқчи

Ўзбекистон 25 сентябрь 11:13 350

Қозоғистон Ўзбекистонга биргаликда сунъий йўлдош учиришни таклиф қилди деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи”.

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Асланбек Сирланов айтишига кўра, Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги доирасида Ерни зондлаш учун бешта сунъий йўлдош яратиш кўзда тутилмоқда. Ундан туриб бир йўла беш метрлик тасвирларни суратга олиш мумкин бўлади.

“Ҳозир бизнинг ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз чет эл сунъий йўлдошларидан фойдаланади. Шунинг учун ҳам биргаликда битта сунъий йўлдош бунёд этиш вақти келди”, – деди Сирланов.

Мазкур қурилма нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистонга, балки бошқа қўшни мамлакатга ҳам хизмат қилиши мумкин, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, Ернинг сунъий йўлдоши яратиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳақида 2017 йил сентябрида Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи вақтида келишиб олинган.

Изоҳ билдириш