47880

Сохта МИБ ходимларидан огоҳ бўлинг

Ўзбекистон 25 сентябрь 10:08 778

Ўзини мажбурий ижро бюроси ходими деб таништириб, бир миллион сўмни қўлга киритган шахснинг қилмиши фош этилди.

Ромитан тумани Атторон МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Мурод Қудратов 2018 йилнинг тахминан февраль ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида шу маҳалланинг бошқа бир қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро Н.Рустамованинг ишончига кириб, ўзини Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлимида ишлашини айтиб, хонадонида электр энергиясида ноқонуний уланиш борлигини, бунинг учун катта жарима бўлишини айтиб, унинг 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.Қудратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш