47832

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

Ўзбекистон 24 сентябрь 10:03 364

Кеча 23 сентябрь куни соат 22:02 да Ўзбекистонда зилзила сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятар вазирлиги хабар қилади.

Зилзила эпицентри, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Зомин миллий боғига яқинида, Тошкентдан 187 км масофада жойлашган. Ер қимирлаш магнитудаси – 3,7 баллни, эпицентр чуқурлиги 5 кмни ташкил қилди.

Зилзила кучи Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қуйидагича сезилди:

Гулистонда,— 2 балл, эпицентрдан 94 км масофада;

Жиззахда— 2 балл, эпицентрдан 72 км масофада;

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Изоҳ билдириш