47783

Ўзбекистон қўшни давлатлардан товар олиб киришни янада чегараламоқчи

Ўзбекистон 20 сентябрь 10:38 845

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўшни мамлакатлардан товар олиб киришни янада чегаралаш таклиф этилмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

«Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан автомобил (пиёда), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктларида товарларнинг олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жисмоний шахсларга бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб киришни тақиқлаш таклиф этилган.

Жумладан, ҳар куни 2 кг. дан олиб кирилиши мумкин бўлган, асосан озиқ-овқат товарларини, энди ҳар ойда (ҳар бир тури бўйича) 2 кг.дан оширмаган ҳолда 10 кг. гача олиб киришга рухсат берилиши белгиланган.

Изоҳ билдириш