47713

Бухорода йўловчи автобус портлади. Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ўзбекистон 18 сентябрь 12:04 1 180

18 сентябрь куни соат 08:30 атрофида Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида йўловчи автобуси йўл транспорт ҳодисасига учради.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Asr.Uz»га маълум қилишича, йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллони портлаши оқибатида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди.

5 нафар оғир бемор РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.  Автобусда жами 26 киши бўлган.

«Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилган», дейилади хабарда.

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Изоҳ билдириш