47632

Прописка қиладиган ташкилотлар сони яна биттага кўпаяди

Ўзбекистон 17 сентябрь 10:38 626

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб хабар бермоқда Norma.

Эслатиб ўтамиз, Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатигаайни пайтда 64 ташкилот киритилган.

Бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-бандига мувофиқ бундай тартибда вазирликларга ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга прописка қилиниши мумкин.

Мазкур тоифадаги фуқаролар доимий пропискани расмийлаштиришда тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасини, шунингдек лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма тақдим этишлари лозим.

Фуқаро 11-банд бўйича прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой олди-сотдиси, алмаштириш, рента, умрбод эгалик қилиш шарти билан бошқа шахсларнинг номига ўтказиш ва ҳадя қилиш битимлари, шунингдек кўчмас мулкни (унинг бир қисмини) гаровга қўйиш (ипотека), ундан бошқанинг фойдасига воз кечиш ва уй-жой ёки нотурар жойни бошқа шахсларга беришнинг бошқа усулларида тузилган битимлар нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши қуйидаги шартларда амалга оширилади:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий истиқомат қилиш (лавозимда бўлиш);
ИИБнинг доимий пропискаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотномасини тақдим этиш;
7.10.2016 йилдаги 336-сон ВМҚга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан берилган 3 йил мобайнида лавозимда бўлганлиги тўғрисида маълумотнома.
Сўнгра 1-банд бўйича прописка қилинади.

Изоҳ билдириш