47348

Тошкентда эр турмуш ўртоғини интернет орқали ҳақорат қилгани учун жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон 11 сентябрь 15:14 492

Тошкентда ўз хотинини ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилган эркакка 2 йил мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Хабарда айтилишига кўра, оилавий жанжалдан сўнг, эракак киши ижтимоий тармоқда хотини номига аккаунт очиб у ерда уни ҳақоратловчи маълумотлар жойлаштирган. Шундан сўнг аёл киши ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ушбу иш юзасидан ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан 35-ёшли эркакка нисбатан иш қўзғатилган.  Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан унга 2 йил муддатга мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин.

Изоҳ билдириш