47293

Шовот каналидан аёл ва янги туғилган қизчасининг мурдалари топилди

Ўзбекистон 11 сентябрь 9:09 695

2018 йил 9 сентябрь куни соат 09:00 ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси ҳудудидан оқиб ўтган «Шовот» каналидан Урганч тумани, Шоҳидонар маҳалласида яшаган Х. (1988 йилда туғилган аёл киши) ва унинг вояга етмаган фарзанди Н. (2018 йилда туғилган қиз бола) ларнинг мурдалари топилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, терговга қадар текшириш давомида аниқланишича Х. турмуш ўртоғи М. ва қайнонаси З. ларнинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб беришмаганлигидан ва 01.09.2018 йилда турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб бормаганлигидан хафа бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмасдан 08.09.2018 йилда соат 15:00 ларда яшаш уйидан вояга етмаган фарзанди Н. ни олиб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш