47283

«Миллион» собиқ аъзоси Отабек Мирзахоловнинг оиласи оғир жудоликка учради

Ўзбекистон 10 сентябрь 17:00 3 517

«Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси, «Bravo» кулги жамоасининг вакили Отабек Мирзахоловнинг отаси оламдан ўтди. Бу ҳақда «Bravo» жамоаси маъмури Абдулазиз Хўжамуродов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Bravo» жамоасининг яна бир аъзоси Шаҳло Зоированинг маълум қилишича, Отабек Мирзахоловнинг отаси 10 сентябрь куни эрталаб оламдан ўтган.

Маълумот учун, «Bravo» жамоасининг илк концерт дастури  11—16 сентябрь кунлари Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлиб ўтади.

ASR.UZ жамоаси номидан марҳумнинг оиласи ва униг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

 

Изоҳ билдириш