47252

ЙҲХБ ходимига пора бераётган фуқаро жиноят вақтида қўлга олинди

Ўзбекистон 10 сентябрь 14:14 705

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Т.А. ўзининг “Мерседес-Бенц” русумли автомашинасида меъёридан ортиқ йўловчи олиб, йўловчи ташиш қоидаларини бузиб, автомашинани бошқариб келаётган вақтида “Қашқадарё-Бухоро” йўлининг 172-км.да хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилди.

Ҳайдовчи Т.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда ҳайдовчи маъмурий баённома ёзмасликни сўраб, эвазига ходимга 100 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилган.

Ушбу маблағни бераётган вақтда қоидабузар ҳайдовчи Бухоро вилояти ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш