47244

Россияда вафот этган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди

Ўзбекистон 10 сентябрь 12:47 548

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6 сентябр куни соат 20:30да Липецк вилояти Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида йўл транспорт ҳодисаси юз берган эди.

Бунинг натижасида, воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федератсияси фуқароси турли даражада тан жарохати олиб шифохонага ётқазилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳамкорликдаги ҳаракарлари натижасида жорий йилнинг 9 сентябр куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК нинг “Москва-Урганч” йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топшрилиди.

Изоҳ билдириш