47084

ФВВ Россияда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берди

Ўзбекистон 7 сентябрь 11:19 1 037
Фото:lipetskmedia.ru

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 6 сентябр куни соат 20:30да Липецк вилояти Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида «Тоёта РАВ 4» русумли давлат рақами Р789МО 48РУС енгил автомобили «ВАЗ 2106» русумли давлат рақами Э060КХ 48РУС енгил автомобили билан тўқнашув юз берган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ФВВ.

Маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жарохати олиб шифохонага ётқазилган.

Вафот этган фуқаролар:
1. Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986 й.т;
2. Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990 й.т;
3. Самандаров Наримон Алимович 1984 й.т;
4. Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983 й.т;
5. Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983 й.т;

Ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекситон Республикаси фуқаролари Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Тезкор рақами” (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳ билдириш