Тошкент шаҳар Учтепа туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган «Махсустранс» ҳудудидаги томга ёпиладиган рулонли материал — қорақоғоз ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига ёнғин ҳақида 6 сентябрь куни 16:14 да хабар келиб тушган. 16:18 да воқеа жойига ИИББ ЁХБнинг 4 та жанговар отряди етиб келган. Ёнғин 16:36 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида «Газель» русумидаги автомашина, маҳсулотларнинг ва цех биносининг бир қисми ёниб кетган. Бир киши кичик куйиш жароҳатларини олган. Қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда.