47061

Фарзанди ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобил бошқарган аёл: Мажбур бўлдим (видео)

Ўзбекистон 6 сентябрь 17:04 2 909

Куни кеча Facebook‘да кичкина болани тиззасига ўтказиб, машина ҳайдаб кетаётган аёл видеоси интернет фойдаланувчиларининг танқидига учраб, қизғин муҳокамага сабаб бўлган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тиззасига ўтқазиб, машина бошқарган аёлга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақида маълум қилган эди.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури ижодкорларининг маълум қилишича, қоидабузар аёл ўзининг автомасинасида Тошкент шаҳар ЙХХББга борган.

Қоидабузар ҳайдовчи Муножот Садриддинова интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлган видеони қуйидагича изоҳлади:

Шахсий автомобилимда 8 йилдан буён ҳаракатланаман. Шу пайтгача йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган эдим. Шундай вазият бўлдики, 2 ешу 3 ойлик фарзандим йиғлаб қолди, Қўйлиқдан Ибн-Синогача масофа узоқ бўлгани учун мажбур бўлдим она сифатида тиззамга ўтқазиб машина бошқаришга. Бундай қоидабузарликка йўл қўйганимдан пушаймонман, бошқа сафар бундай йўл тутмайман.

Изоҳ билдириш