47046

Тошкентда “Каптива”ни олиб қочган шахс воқеа жойида қўлга тушди

Ўзбекистон 6 сентябрь 15:27 417

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

3 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 2 сентябрь куни С.А. Чорсу даҳаси олдида Фарғона вилояти яшовчи А.И. томонидан қаровсиз қолдирилган “Каптива” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, шу куни соат 23:00ларда автомашинада воқеа жойига қайтиб келган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш