47039

ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 6 сентябрь 15:14 394

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 3 сентябрь куни Зарафшон шаҳар ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда Зарафшон шаҳар 6-микрорайонда яшовчи Б.Ш., унинг иш юритувида бўлган “Анвар” исмли танишининг ишини қонуний чора кўрмасдан ҳал этиб беришини сўраб, эвазига унга 500 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан 4 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.Ш. 6-микрорайон ҳудудида ходимга 300 минг сўм пулни пора сифатида бераётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш