Қирғизистонда Иссқ-кўл бўйида бўлиб ўтаётган Кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон полвонлари муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда.
Кеча 5 сентябрь куни бўлиб ўттган кўпкари ўйинида Ўзбекистон жамоас Франция жамоаси билан учрашиб улар устидан 19:8 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция жамоаси ушбу мусобақада илк бор иштирок этаётганини ҳисобга олиб уларга нисбатан “шафқатли” ўйин намойиш этилди.
Видеолавҳамизда «Ўзбекистон – Франция» ҳамда «Қозоғистон – АҚШ» жамоалари орасидаги баҳслардан лавҳалар томоша қилишингиз мумкин.
Ярим финалда Ўзбекистон турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Қозоғистон жамоаси билан учрашади.