46794

А.Жўраев: «Мен ҳокимман, биринчи ўринда пахтани сақлаб қолишим керак», Самарқандда 300 тонна балиқ сувсизликдан нобуд бўлди (видео)

Ўзбекистон 30 август 15:40 2 624
Фото: кадр

Бир неча кун ичида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги “Қорасув” сув омборида 300 тонна балиқ нобуд бўлди. Бу ҳақида “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида лавҳа берилди. Бу балиқлар тадбиркорни бойитган ҳалқ эҳтиёжини қондирган бўлар эди.

“Қорасув” сув омборида балиқчиликни бошлаган тадбиркор боши берк кўчага кириб қолди. Сабаби унга туман ҳокимлиги ҳам, ирригация тизими ходимлари ҳам ёрдам беришни истамади. Натижада тонналаб балиқлар нобуд бўлди.

Бу сув омбори 20 август куни Самарқанд вилояти ҳокимнинг аралашуви билан сувга тўлган. Унгача эса балиқлар ташналикдан қирилиб кетиб бўлганди.

Пайариқ ҳокими А.Жўраев топшириғи билан сув омборининг суви пахтага қуйилиши оқибатида 300 тонна балиқ нобуд бўлибди.

«Мен ҳокимман, биринчи ўринда пахтани сақлаб қолишим керак», – дейди Пайариқ ҳокими А.Жўраев

Изоҳ билдириш