46676

590 миллион сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 29 август 11:19 487

18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2016 йилда ва 2017 йилнинг май ойида “Чинобод” МФЙда яшовчи Ш.М., Х.Ғ.га унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ваъда  қилган.

Бундан ташқари банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 590 млн. сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.

Изоҳ билдириш