46637

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди

Ўзбекистон 29 август 8:50 2 084

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди.

«Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни дисквалификацияга олиб келиши мумкин!», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳар йили 100 мингдан ортиқ Диверсификация лотереяси қатнашчилари Грин-кард (Green Card)ни ютиб олиш учун курашади. Минтақада Грин-кард лотереялари энг кўп ажратилган мамлакатлар орасида Россиядан кейин Ўзбекистон туради.

Изоҳ билдириш