46619

«GM Uzbekistan» шаффофликни таъминлаш мақсадида янги хизматни ишга туширди

Ўзбекистон 28 август 10:41 2 003

«GM UZBEKISTAN» АЖ ўз хардорларининг ишончини ошириш мақсадида тақдим этилаётган хизматларини такомиллаштириб боришда давом этади.

Шундай қилиб, эндиликда компания автомобиль савдо тизимида шаффофликни таъминлаш ҳамда мижознинг ишончини ошириш мақсадида компания расмий сайтида янги бўлим ишга тушганини маълум қилади. Унинг ёрдамида харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиш учун тақдим этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиб боришлари мумкин.

Янги бўлимга қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, кунлик асосда шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.

 

Изоҳ билдириш