46571

Қалбаки тарзда тақдим этилган квитанция

Ўзбекистон 27 август 14:03 362

Ромитан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Араблар қишлоғида истиқомад қилувчи фуқаро Амрилло Ҳакимов ариза билан мурожаат қилди.

Истеьмолчи фойдаланилган Электр энергияси сарфи учун электр тўловларини ўз вақтида амалга ошириб боришига қарамасдан, Ромитан туман Элэктр тармоқлари корхонаси томонидан хонадонга нисбатан 100 000 сўм асоссиз нореал қарздорлик чиқарилганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Истеъмолчининг мазкур аризаси жамият мутахассислари ҳамда Ромитан туман электр тармоклари корхонаси ходимлари билан биргаликда ўрганилди. Қайта кўриб чиқилган ҳисоб китоблар натижасида Амрилло Ҳакимовнинг 100 000 сўм тўловининг ўрнига 10 000 сўмлик квитанция ёзиб берилганлиги аниқланди ва қолган 90 000 сўмлик тўлов квитанцияси Амрилло Ҳакимовнинг элэктр ҳисоб рақамига ўтказиб берилди Истеъмолчига юклатилган қарздорликлар асоссиз деб топилди.

Ромитан туман ИҲҲҚ жамияти
Мутахассиси: Ф.Пўлатов.

Изоҳ билдириш