46554

Тошкентда йўқолиб қолган болани ИИББ ходимлари 15 дақиқада топиб, ота-онасига қайтарди

Ўзбекистон 27 август 11:28 536

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, хусусан, ППХ ходими Ортиқов Д., шунингдек, Миллий гвардия ходими Маражабов И. ва Мудофаа вазирлиги вакили Шокиров З. уйдан номаълум томонга кетиб қолган 10 ёшли болани 15 дақиқа ичида топиб, ота-онасига қайтарди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.

Маълум бўлишича, Саид исмли бола бувисига дўконга бориб келаман деб, уйдан чиқиб кетган. Орадан уч соат ўтса ҳам, бола қайтмаган. Бувиси ташвишлана бошлаган, неварасининг ўртоқларига қўнғироқ қилиб чиққан, бироқ ҳеч ким унинг қаердалигини билмаган. Боланинг отаси уйга келгач, улар биргаликда уни қидиришга тушган.

Ҳуқуқ-тартибот органларини кўчада учратиб, ота улардан ёрдам сўраган, ўғлининг расмини бериб, унинг қандай кийимда бўлгани, ким билан дўстлашиши, ўртоқлари қаерда яшаши ҳақида гапириб берган.

15 дақиқадан кейин патруль машинасида Саидни уйига олиб келишган. Маълум бўлишича, у бувисини алдаб, дўконга эмас, ўртоғининг уйига кетган.

Изоҳ билдириш