46458

Марказий банк раисининг ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 25 август 15:03 1 477

Шохрух Шорахимович Шоахмедов Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Шоҳруҳ Шоаҳмедов аввал Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик 2018 йил 1 июлда ташкил этилган бўлиб, қишлоқ хўжалигида лойиҳалар, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун масъул ҳисобланади.

Изоҳ билдириш