46433

Ўқитувчилар энг катта «бош оғриғи»дан қутилди

Ўзбекистон 25 август 11:49 1 956

Ўқитувчилардан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш тақиқланди.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланди:

5-11-синфларда – ҳафтасига 20 соат.

Иш режа икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат:

Йўриқномада келтириб ўтилганидек, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Изоҳ билдириш