46353

Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритган масканлар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон 24 август 13:04 2 335

«Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган ҳужжатли фильмдаги маълумотларга асосланиб  Россиялик миллиардер Алишер Усмонов «Пахтакор» клубини васийлигига олгани ҳақида хабар берган эдик.

Фильмда Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритган масканлар ҳақида хам маълумотлар берилди.

• Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази (ташкил этиш учун) ҳамда Имом ал-Бухорий мажмуаси (тўлиқ қайта реконструкция қилиш учун – иккаласига 16 млн доллар);

•Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги объектларни қуриш ва реставрация қилиш учун Алишер Усмонов томонидан 2018 йилнинг ўзида 100 млн доллар ажратилди.

• Ўзбекистон металлургия комбинати (ривожлантириш учун – 50 млн доллар);

• Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази (ташкил этиш учун – 68 млн доллар);

• Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ривожлантириш учун – тахминан 300 млн доллар);

• Тошкент металлургия заводи (ташкил этиш учун – 286,7 млн евро);

• “Пахтакор” футбол клуби (ривожлантириш учун – ҳозирча 20 млн доллар);

• “Пахтакор” замонавий стадиони (янгидан қуриш учун – 100 млн доллар);

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган «Дахлдорлик туйғуси» ҳужжатли фильмида Алишер Усмоновнинг фикрлари интервьюси ҳам келтириб ўтилган. «Ўзбек эканимдан ғурурланаман. Бу менинг она юртим эканидан фахрланаман. Ўзбекистонга қандай фойдам тегиши мумкин бўлса, мен барчасини қилишга доим ва исталган дақиқада тайёрман. Ўзбекистон, ўзбек халқи ва унинг президентига улкан муваффақиятлар тилайман», – дея таъкидлаган Россиялик миллиардер Алишер Усмонов.

Изоҳ билдириш