46293

Тадбиркордан пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи қўлга олинди

Ўзбекистон 24 август 9:01 521
ФОТО: REZONANS.KZ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг 4 июль куни хусусий тадбиркор Х.Х. Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига мурожаат қилиб, унда 2013 йилдан Чуст шаҳри, Дўзанда МФЙда савдо дўкони очиб фаолият юритиши, 2018 йил 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари Ғ.Б. ва Т.Н.лар келишиб, савдо дўконини солиқ ходимлари текширмасликлари эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилганликларини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган. Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш