46236

Бош прокуратура ЙТҲга учраган А.Султонов ва бошқаларнинг жарохати юзасидан расмий маълумот берди

Ўзбекистон 20 август 22:06 1 401

2018 йил 20 август куни соат 9:30 ларда, «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобил йўлининг 92-километрида, Сайидов Бахтиёр Абдужалилович бошқарувидаги «Damas» русумли давлат рақам белгиси 10 U 945 LA бўлган автомашинани ишончнома орқали бошқариб, Бекобод тумани, Зафар қўрғони томонидан Бекобод шаҳар томонга ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ҳайдовчи Толипов Рустам бошқарувидаги «Mersedes-Benz» русумли давлат рақам белгиси 01 215 АВА бўлган хизмат автомашинасининг чап ён томон ўрта қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Тиббиёт маълумотномасига кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Mercedes-Benz» русумли хизмат автомашинаси салонида бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, Бош вазир ўринбосари А.Султоновда чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши, Президент девони масъул ходими У.Қурбоновда ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши каби тан жароҳатлар, ҳайдовчи Р.Толиповда бош тепа соҳаси ҳамда ўнг елка, ўнг билак очиқ бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси Б.Саидовда пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи А.Мелибоевда ўнг умров суягини ёпиқ синиши каби жароҳатлар аниқланган.

А.Султанов, У.Қурбонов, Б.Саидов, А.Мелибоевлар шифохонага жойлаштирилиб, уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Р.Толиповга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш