46204

Мирободдаги ЙТҲга амалий чора кўрилди

Ўзбекистон 20 август 15:08 326

Жорий йилнинг 26 июн куни Миробод туманидаги Бобур кўчасида давлат рақами 01 041 JFA бўлган “MAN” русумли автобус ҳайдовчиси А.О.Исмоилов томонидан йўл транспорт ҳодисаси содир этилган эди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматига маълум қилишича, мазкур масала юзасидан жамият маъсул ходимлари томонидан хизмат суруштируви ўтказилди. Унга кўра жамият таркибига кирувчи “3-автобус саройи” МЧЖ раҳбари ва маъсул ходимларнинг ўз меҳнат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндашганлиги, ҳайдовчиларнинг меъёрий иш ва дам олишларини талаб даражасида ташкил қилмаганлиги учун “3-автобус саройи” МЧЖ директорига хайфсан эълон қилинди, директор ўринбосари, 1-автосаф бошлиғи, 2-автосаф бошлиғи ва навбатчи механикларга нисбатан ўртача ойлик маошидан 10 фоиз миқдорида жарима солинди.

Ушбу йўл транспорт ходисасида автобусга етказилган зарар ҳайдовчи томонидан тўлиқ қопланиши белгиланди.

Юқоридагиларни олдини олиш мақсадида, 2018 йилнинг 1 август кунидан бошлаб алоҳида кўрсатма бўлгунига қадар жамият тизимидаги барча йўловчи ташувчи корхоналарда “MAN” русумли автобусларни, ёши 30 дан кам бўлган ҳамда 4 йиллик “Д” тоифали ҳайдовчилик иш стажига эга бўлмаган, шу жумладан кейинги икки йилда катта сиғимли Мерседес Бенц русумли автобусларда ишламаган, ҳайдовчиларга бошқариш қатъиян ман этилди.

Маълумот учун, жамият бош нозимлик хизматида, жамият ҲХБ ходимлари томонидан ҳар кунлик мониторинг ўтказилиб, унда “GPS” тизими орқали аниқланган, тезликни меъёридан оширган қоидабузар ҳайдовчилар билан икки томонлама алоқа тизими орқали мулоқот ўтказилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан кунлик мониторинг олиб борилиб, уларга нисбатан интизомий-таъсир чоралари кўрилиши назоратга олинган.

Изоҳ билдириш