46148

Бош прокурор Кореяда муҳим учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон 18 август 10:14 422

Бош прокурор Отабек Муродов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасининг айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари жаноб Ким О Су билан ўтказилган учрашувда ҳуқуқий соҳадаги келгусидаги ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқи Комиссияси раиси Пак Ун Жон, Адвокатлар ассоциацияси раиси Хюн Ким ва Корея Республикаси Бош прокурори Мун Му Ил билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Муҳокамалар натижасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган Корея Олий прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик Дастури имзоланишига эришилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида Ўзбек-корейс бизнес марказида Бош прокурор О.Муродов иштирокида потенциал инвесторлар билан брифинг ўтказилди.

Изоҳ билдириш