Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинди.
Хусусан, подполковник Илҳом Сайфутдинович Абдуллаев – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи;
полковник Улукберди Нарзуллаев – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
подполковник Атамурад Бахтиярович Ахмедов – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;
подполковник Икром Рустамжонович Тиллаев – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.