45821

Самарқанднинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган

Ўзбекистон 14 август 10:37 1 376
Фото: «Ozbekiston24»

Ўзбекистон Сенати Кенгаши томонидан Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими, сенатор Туроб Жўраевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор 11 август куни қабул қилинган. Бу ҳақида Сенат ахборот хизматига асосланиб, «Kun.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Жўраевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги тегишли тақдинома Ўзбекистон бош прокурори томонидан 11 июль киритилган, Сенат Кенгаши эса шу куниёқ «Туроб Жўраевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида»гини қарор қабул қилиб, уни Бош прокуратурага юборган.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида сенатор ваколатини муддатидан илгари тугатиш асослари ва тартиби белгиланган. Унга кўра, қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда Марказий сайлов комиссияси томонидан сенаторнинг ваколати муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 6-моддасига кўра, сенатор дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Сенат розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғидаги даврда эса, Сенат Кенгашининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Молия вазири ўринбосари, халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йилларда), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган Туробжон Жўраев 2011 йил кузида Қашқадарё вилояти ҳоким этиб тайинланган. Кўп ўтмай, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг қаттиқ танқиди остида ишдан олинган.

Тўрт йиллик «катта танаффус»дан сўнг, Жўраев 2017 йилда яна раҳбарлик лавозимига қайтган. Дастлаб 2017 йилнинг апрелида Тошкент вилоятининг Бекобод туманига, кейинроқ, Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган. 2018 йил июлида Туробжон Жўраев катта миқдордаги коррупцияга аралашиб қолганликда гумон қилиниб, ишдан олинган.

Изоҳ билдириш