45686

«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон 11 август 10:52 2 534

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга «Толибон» делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.

«2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Изоҳ билдириш