4551

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди

Ўзбекистон 22 апрель 16:54 582

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг бирданига бешта туманида ИИБ бошлиғи ўзгарган.

Хусусан, подполковник Муродов Аваз Акбарович — Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБга, подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич — Паркент тумани ИИБга, подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович — Пискент тумани ИИБга, подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович — Чиноз тумани ИИБга ва подполковник Эргашев Олим Зокирович — Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Постда» газетаси.

Изоҳ билдириш