45328

Салкам 50 минг доллар пора олган прокуратура ходими қамоққа олинди

Ўзбекистон 28 июль 9:39 1 704

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси катта терговчиларидан бирига нисбатан — унинг устидан тушган мурожаат асосида — жиноят иши очилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Бош прокуратура томонидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К. иш юритувидаги хорижий корхона таъсисчилигида ташкил этилган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47300 АҚШ долларини олганлиги ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича К.га Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси билан айб эълон қилиниб, олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш