45323

МИБ ходимига пора бераётган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон 28 июль 9:13 819
Фото: Asr.Uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш орасида тегишли чоралар кўриб борилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура ахборот хизмати.

Жумладан, 18 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри «Синабоғ» МФЙ Синабоғ кўчасида яшовчи фуқаро Р.А. нисбатан яшаш уйи ва ўзига тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги учун далолатнома расмийлаштирилганлигини, ушбу далолатнома бўйича Шаҳрисабз шаҳар электр таъминоти корхонаси фойдасига жами 5 миллион 917 минг сўмлик зарар ва жарима ҳисобланади.

Р.А ушбу зарар ва жаримани йўқотиш эвазига 1 миллион сўмни Б.Эшонқуловга пора тариқасида беришни ният қилади.

Буни ўз вақтида сезган бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими шўъба бош муҳандиси Б.Эшонқулов, Р.Анинг бу қилмишининг олдини олиш бўйича билдирги тақдим этади.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А Б. Эшонқуловнинг хизмат хонасида унга пора тариқасида 1 миллион сўмни берган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш