45297

Каналга тушиб кетган “Нексия”да икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 27 июль 14:46 712

26 июль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшаган Х.Б. маст ҳолда ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини шу маҳалла ҳудудидаги ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги сабаб “Хазарбоғ” каналига тушиб кетган. Натижада ҳайдовчи Х.Б. ва унинг йўловчиси Ш.П.лар воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш