45215

Ўзбекистонда яна бир вазир ўз лавозимидан четлатилди

Ўзбекистон 26 июль 11:35 2 136

Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигини тарк этди.

Исроилов ушбу лавозимда атиги ярим йил ишлади. Феврал ойида вазир этиб тайинлангунга қадар у Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори лавозимида ишлаган.

Ҳозирда вазирликни вақтинча бошқариш вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан март ойида ташкил этилганди.

Изоҳ билдириш