45206

Россия Федерациясига келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!!!

Ўзбекистон 26 июль 11:12 1 308

Россия Федерациясига вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Уч кундан кам бўлган муддатга келувчилар учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Россия Федерацияси ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган 2000 рублдан 5000 рублгача миқдорда маъмурий жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда Россия ҳудудига 5 йил муддатгача кириши таъқиқланиши мумкин.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.uzembassy.ru) ёки Элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +74992300076.

Изоҳ билдириш