45128

Маҳалласига шарманда қилмаслик эвазига фуқародан 5 миллион сўм талаб қилган товламачи қўлга олинди

Ўзбекистон 25 июль 12:05 836

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига Шофиркон туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, аввалдан таниши бўлган аёл билан ишқий маънодаги смс ёзишмаларини ўша аёлнинг турмуш ўртоғи “Исмоил” исмли шахс билиб қолганлигини, кейинчалик “Исмоил” ариза муаллифига тегишили бўлган “Матиз” русумли автомашинасини ва телефон аппаратини олиб қўйганлигини, ҳозирда эса, уни тинч қўйиши учун, маҳалласига шарманда қилмаслиги учун ва унга тегишли бўлган нарсаларини қайтариб бериши эвазига 5.000.000 сўм пулларни таъмагарлик йўли билан талаб қилаётганлигини, шу сабабли, “Исмоил” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу аризасига асосан вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1984 йилда Вобкент туманида туғилган Бекмуродов Исмоил Иброхимович Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида жойлашган “Марказий дорихона” олдида ариза муаллифидан 600 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Бегмуродовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш