45081

Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК навбатдаги терминални ишга туширди

Ўзбекистон 23 июль 15:14 416

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан «Нукус» халқаро аеропортида соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди. Бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан ҳукуматимиз кўмагида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва республика аеропортларининг инфратузилмасини модернизатсия қилиш бўйича амалга оширилган навбатдаги лойиҳадир.

Мазкур терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг замонавий техника билан жиҳозланган. Бинода авиатсия хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун замонавий муҳандислик ва технологик жиҳозлар ўрнатилган.

Шунингдек, парвозолди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда рўйхатдан ўтиш устунлар сони кўпайтирилган. Терминалда маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айирбошлаш шоҳобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар хизматида.

Янги терминалнинг дизайнини ишлаб чиқишда ҳудуднинг иқлим шароити ҳам ҳисобга олинган. Унда технология, хавфсизлик ва қулайлик ўртасидаги мувозанатга эришилган. Йўловчи ўтказиш ҳажми ва хизмат кўрсатиш тезлиги ошиши туфайли терминалда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ортади, ва бу албатта, сайёҳлар ҳамда хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва янги йўналишлар очилишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Нукус» халқаро аеропорти ҳар қандай русумдаги самолёт ва вертолётларни қабул қилиш имконига эга. Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3 минг метр, кенглиги 45 метрдан иборат. Аеродромда халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий ёритиш-сигнал ва аеронавигатсия ускуналари ўрнатилган.

Изоҳ билдириш