45075

«COBALT” учун миллионларни қўлга киритган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 23 июль 14:22 576

Ғиждувон тумани, Чорсу МФЙ да яшовчи, “Чевар қўллар” хусусий фирмаси раҳбари Аслиддин Ориповнинг аризаси юзасидан олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Бухоро шаҳар, Боғишамол кўчаси 28-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми ҳамда 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари билан судланган Нарзуллаев Умид Нуриллаевич, фуқаро А.Ориповни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, ўзини автомашиналар савдоси билан шуғулланувчи аукцион корхона раҳбари эканлигига ишонтириб, ўзининг ваколатли танишлари орқали электрон онлайн аукционларни ташкил этиш Марказига чиқарилган“COBALT” русумли автомашинасини умумий қиймати 49.500.000 сўм эканлигини билдириб, А.Ориповдан жами 49.220.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Нарзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш