45039

«Nexia»лар тўқнашуви оқибатида ҳайдовчининг отаси ва йўловчи ҳалок бўлди

Ўзбекистон 23 июль 10:44 383
Фото: ИИВ

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 20 июль куни рўй берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Қайирма» маҳалласида яшовчи Э.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани «Даштобод—Зомин—Бахмал—Ғаллаорол» автомобиль йўлининг 62-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ҳодисада Э.Т. бошқарувидаги Nexia автомашинаси йўловчиси, отаси М.Р. ва М.М. бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси йўловчиси, Жиззах шаҳрида яшаган С.М. тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Изоҳ билдириш