44886

Алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин

Ўзбекистон 19 июль 11:52 595
Фото: Podrobno.uz

Ўзбекистонда алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақида Podrobno.uz интернет нашри хабар тарқатди.

Болаларни ҳимоя қилиш ва алимент тўловларини тўлашни таъминлаш бўйича янги таклифлар парламентнинг қуйи палатасида ўтказилган давра суҳбатида муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишди.

Депутатлар алимент тўловлардан қарздорлиги бўлган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтинчалик олиб қўйиш амалиёти татбиқ этилган хорижий давлатларининг тажрибасини ўрганиб чиқишди.

Шунингдек, алимент олиш ҳуқуқийга эга бўлган вояга етмаган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу тузилма вояга етмаганларга алиментларни тўлаб, кейинчалик қарздорлардан мажбурий ундириш чоралари кўриларди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 2,3 минг киши алимент тўловлардан қарздор бўлган шахслар қидирувга берилган.

Изоҳ билдириш