44877

Бухоролик аёл эркак қиёфасида қўшниси билан нега учрашиб юрди? (видео)

Ўзбекистон 19 июль 9:42 2 633

Аввалроқ Бухорода ўз қиёфасини «эркак»га ўзгартириб, қўшнисининг 10 миллион сўмдан ортиқроқ тилла тақинчоқ ва пулларини қўлга киритган аёл ҳақида хабар берилган эди. «Янги давр» дастурида ушбу аёл ҳақида лавҳа эфирга узатилди, деб хабар беради Uz24.

Маълум бўлишича, унинг асл исм-шарифи — Чарос Тиллаева, ёши 29 да. Шофиркон тумани «Калон» маҳалла фуқаролар йиғини «Калон» қишлоғида истиқомат қилади. Муқаддам судланган бу аёл илгари ҳам бир неча маротаба шу каби ишлар билан шуғулланган.

Чарос Тиллаева Жиноят Кодексининг 168-моддасининг (фирибгарлик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан бир йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Изоҳ билдириш