44794

Қашқадарё вилоятида содир бўлган ЙТХ натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 17 июль 16:53 628

Бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди ва 2 киши ҳалок бўлди
16 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Қ.Ж. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Чироқчи-Қалқама” автомобиль йўлининг 18-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги сабаб йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган.

Натижада автомашина йўловчилари С.О. ва Х.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш